51882

Яна коллеж ўқувчилари ўртасида пичоқбозлик содир бўлди

Ўзбекистон 20 март 21:26 337

2019 йил 19 март куни Тошкент шаҳрининг Яшнобод тумани Висол 7-тор кўчасида яшовчи, Қурилиш касб-ҳунар коллежи 3-босқич ўқувчиси М.Р. коллеж олдида ўзаро жанжал туфайли курсдоши Тошкент вилояти Юқори Чирчиқ тумани Барданкўл қишлоғида яшовчи Д.М.ни пичоқ билан жароҳатлаган.

Ўзбекистон Республикаси ИИВ Жамоатчилик ва ОАВ билан алоқалар бошқармаси хабарига кўра, натижада Д.М. касалхонага ётқизилиб, М.Р. қўлга олинган. Ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилган.

Тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда, дейилади хабарда.

Изоҳ билдириш