51869

GM Uzbekistan харидорларга расмий мурожаат билан чиқди

Технология 20 март 13:47 2 618

GM Uzbekistan акциядорлик жамияти харидорларга расмий мурожаат билан чиқди.

Хабарда айтилишига кўра, автомобилини олиб кетиш вақтида харидордан дилер томонидан фақатгина 25 минг сўм миқдорида Ҳисоб-маълумотномаси учун тўлов амалга оширилиши талаб этилади.

“Автосалон ходимларининг ушбу тўловдан ташқари обуна, автомобилни манзилга олиб бориб бериш каби хизматлар учун қўшимча тўлов талаб қилиши ноқонуний саналади”, – дейилади хабарда.

Хабарда агар бу каби таъмагирлик ҳолатларига дуч келсанса, компаниянинг  +99878-147 14-14  рақамли “Ишонч телефонлари”га мурожаат қилиш сўралган.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ GM Uzbekistan Наврўз байрами муносабати билан Malibu ва Tracker автомобилларига 3 фоизли чегирма эълон қилгани ҳақида хабар қилган эдик.

 

Изоҳ билдириш