Наврўз байрамига бағишланган оммавий тадбирлар ва халқ сайллари ўтказилиши муносабати билан Бешёғоч кўчаси бўйлаб автотранспорт ҳаракати тўхтатилади.
Транспорт қатновига чеклов 21 ва 22 март кунлари амалда бўлади. Бу ҳақда Тошкент шаҳар ҳокимлиги матбуот хизмати маълум қилди.
Пойтахт маъмурияти юзага келадиган ноқулайликлар учун узр сўраган.