51849

Тошкент вилоятида бир эркак хотини ва икки фарзандини шавқатсизларча ўлдириб кетди

Ўзбекистон 20 март 8:32 950

2019 йил 17 март куни Тошкент вилояти, Зангиота тумани, Хушрўй кўчаси, 13-уйда яшаган Н.А. (аёл киши, 1972 йилда туғилган) ва унинг фарзандлари Ҳ.Н. (1994 йил) ва Ш.Н. (1995 йил)ларнинг мурдалари кўкрак қафаси, ўпка ва юракка санчилиб кирган оғир тан жароҳатлари билан топилган.

Воқеа жойига тезкор тергов гуруҳи етиб борган ҳамда кечиктириб бўлмайдиган тергов ҳаракатлари ўтказилиб, суд-тиббиёт экспертизаси тайинланган.

Ҳодиса содир бўлган жойни кўздан кечириш давомида хонадонга ўрнатилган кузатув камерасининг хотира қурилмаси (hard disc) ашёвий далил тариқасида олиниб, ундаги видео тасвирлар кўздан кечирилганида, ушбу қотиллик жинояти Н.А.нинг шаърий никоҳдаги турмуш ўртоғи И.Х. томонидан содир этилганлиги аниқланган.

Мазкур жиноят иши юзасидан Жиззах вилояти прокуратураси ва вилоят ИИБ ходимлари билан ҳамкорликда гумон қилинувчи И.Х. Зомин туманида қўлга олинган.

И.Х.га нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 97-моддаси (қасддан одам ўлдириш) 2-қисми «а» ва «ж» бандлари билан жиноят иши қўзғатилган, дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда. Терговнинг бориши устидан Бош прокуратура томонидан назорат ўрнатилди.

Изоҳ билдириш