51843

Шавкат Мирзиёев Нурсултон Назарбоев билан телефон орқали суҳбатлашди.

Ўзбекистон 20 март 8:15 435

19 март куни Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев ўз президентлик ваколатларини топширган Қозоғистоннинг биринчи президенти Нурсултон Назарбоев билан телефон орқали суҳбатлашди.

Икки давлат раҳбарлари бир бирларини илиқ қарши олишган ва барча жабҳаларда муваффақият ва сермаҳсуллик билан ривожланиб бораётган ўзбек-қозоқ муносабатларининг айрича, дўстона характерда эканлигига урғу беришган.

Мирзиёев биродар Қозоғистоннинг биринчи президентининг икки давлат халқлари дўстлигига мустаҳкам пойдевор ўрнатилишидаги ҳиссасини мамнуният билан таъкидлаб ўтган.

Суҳбат асносида Назарбоев раҳбарлиги остида замонавий бозор иқтисодиётига эга давлат барпо этилгани, кўпмиллатли ва кўпдинли мамлакат ичида тинчлик барқарорлик таъминлангани эътироф этилган.

Икки давлат етакчилари давлатларимиз ва халқларимиз ўртасидаги ўзаро ҳурмат ва ишонч, яхши қўшничилик, дўстлик муносабатлари муваффақият билан давом эттирилиши ва янада мустаҳкамланишига қатъий ишонч билдиришган.

Мирзиёев сидқидилдан Назарбоевга мустаҳкам соғлиқ, бардамлик ва Қозоғистон халқига келгусида хизмат қилишда туганмас куч-қувват тилаб, дўстона муносабатлар давом эттирилишига ишонч билдирган.

Эслатиб ўтамиз, бугун, 19 март куни Назарбоев республика телеканаллари эфирида Қозоғистон халқига махсус мурожаат билан чиқиш қила туриб, ўз ваколатларини топширишини эълон қилди.

Изоҳ билдириш