51833

Қашқадарёда Nexia портлади. Бир киши ҳалок бўлди

Ўзбекистон 19 март 22:25 371

2019 йил 18 март куни Қашқадарё вилоятининг Чироқчи туманида яшовчи Т.Д. Nexia русумли автомашинасини Бегламишсой қишлоғи ҳудудида ҳайдаб кетаётган вақтида автомашина юкхонасига ўрнатилган 100 литр сиғимли газ баллони портлаб кетди. Бу ҳақда ИИВ жамоатчилик ва ОАВ билан алоқалар бошқармаси хабар берди.

Ҳодиса оқибатида ҳайдовчи ва унинг йўловчиси 37 ёшли Ф.Б. жароҳат олиб, касалхонага келтирилган. Йўловчи шу ерда ҳаётдан кўз юмган.

Ҳолат юзасидан суриштирув ишлари олиб борилмоқда.

«Ҳурматли ҳайдовчилар, агар бошқарувингиздаги автомашинага газ баллонлари ўрнатилган бўлса, уларнинг техник соз ҳолда эканлигига мунтазам эътибор қаратинг. Чунки бу юз бериши мумкин бўлган бахтсиз ҳодисалар олди олинишининг кафолатидир», дейилади хабарда.

 

Изоҳ билдириш