51827

Фоҳишаликка Дубайга юборилаётган аёл Ўзбекистонда олиб қолинди

Ўзбекистон 19 март 14:18 371

Жорий йилнинг 14 март куни Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги ҳамда Жиззах вилояти ИИБ ходимлари томонидан ўтказилган тезкор тадбир натижасида, Тошкент шаҳридаги И.Каримов номидаги халқаро аэропортда Бухоро вилоятида яшовчи 35 ёшли Н.Ш. Бирлашган Араб Амирликларининг Дубай шаҳрига 21 ёшли Н.Ж. исмли аёлни шаҳвоний мақсадларда фойдаланиш учун юбораётган вақтида қўлга олинди. Бу ҳақда Ички ишлар вазирлиги хабар бермоқда.

Суриштирув давомида Н.Ш. Дубай шаҳрида қўшмачилик билан шуғулланувчи “Шахноза” исмли аёл билан олдиндан тил бириктириб, унинг кўмагида Н.Ж.га авиачипта сотиб олганлиги ва Н.Ж. Дубай шаҳрига етиб боргандан сўнг, аввалига 3500 АҚШ доллари ишлаб бериши кераклиги аниқланди.

Ҳолат юзасидан суриштирув ишлари давом эттирилмоқда.

Изоҳ билдириш