51818

ИИВ ижтимоий тармоқларда тарқалган хабарга расмий муносабат билдирди

Ўзбекистон 19 март 8:46 948

Ижтимоий тармоқларда “Ўзбекистон Республикаси Ички Ишлар Вазирлиги Сурхондарё вилояти Ички Ишлар Бошқармаси. ДИҚҚАТ!” деб бошланиб, бир қанча грамматик хатоликлар билан тарқатилган эълон Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги ёки Сурхондарё вилояти Ички ишлар бошқармаси томонидан тайёрланмаганлигини маълум қиламиз.

 


Ҳозирги кунда сохта эълон тарқатиш билан шуғулланган ижтимоий манбаларни аниқлаш юзасидан текширув ишлари олиб борилмоқда. Бу ҳақида Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги Жамоатчилик ва оммавий ахборот воситалари билан алоқалар бошқармаси хабар бермоқда.

Ҳурматли фуқаролар! Турли ижтимоий тармоқлар орқали тарқалаётган сохта хабарларга ишонманг. Аниқ ва тўғри маълумотларни фақатгина расмий манбалардан олишингиз мумкин.

Изоҳ билдириш