51810

Тошкент вилоятида уч босқинчи қўлга олинди

Ўзбекистон 19 март 8:34 398

Тошкент вилоятининг Пискент туманида шу йил 16 мартга ўтар кечаси 3 нафар номаълум шахс юзига ниқоб кийиб, темир бўлаги ва пичоқ билан қуролланган ҳолда Навоий маҳалласида яшовчи Ф.А.нинг уйига бостириб киришган. Бу ҳақида ИИВ матбуот хизмати хабар қилди.

Ф.А.нинг бирга яшовчи ўғли Б.А.ни ўлдириш билан қўрқитиб, унинг юзига уриб, тан жароҳати етказиб, уйидан 4 300 000 сўм пули ва аксессуарларини олиб воқеа жойидан яширинганлар.

Кўрилган чоралар натижасида ушбу жиноятни Навоий маҳалласида яшовчи З.С., Ўртачирчиқ тумани Галаботир маҳалласида яшовчи С.Ж. ва Тошкент шаҳар Бектемир туманида яшовчи М.М.лар содир этганликлари аниқланиб, ушланганлар.

Ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Изоҳ билдириш