51807

Тошкентда бир вақтнинг ўзида 6та уйда ёнғин содир бўлди

Ўзбекистон 19 март 8:31 403

2019 йилнинг 18 март куни соат 11.25да Тошкент шаҳар ИИББ Ёнғин хавфсизлиги бошқармаси Ёнғинни ўчириш куч ва воситаларини бошқариш ва мувофиқлаштириш марказига Тошкент шаҳар Шайхонтохур тумани “Оқлон” маҳалласи, Кўкча дарвоза тор кўчасида жойлашган уйларда ёнғин содир бўлаётганлиги ҳақида хабар келиб тушган. Бу ҳақда ИИВ ЁХББ матбуот хизмати хабар қилди.

Хабар асосида 8 та ёнғин ўчириш экипажлари жалб этилган. Биринчи бўлинмалар соат 11.29 да воқеа жойига етиб келган. Ёнғин соат 12.05 да қуршаб олинган ва соат 12.34 да тўлиқ бартараф этилган.

Ёнғин оқибатида Кўкча дарвоза тор кўчаларида жойлашган 4 та ва шу хонадонларга туташ қурилган Фузулий кўчасидаги 2 та хондонларда жами 380 кв.метр майдонда том қисмилари ва ички жиҳозлари ёниб зарарланган.

Кўрилган тезкор ҳаракатлар натижасида ёнғиндан уйларнинг жами 500 кв.метр майдони сақлаб қолинган. Тан жароҳати олганлар ва ҳалок бўлганлар йўқ.

Ёнғиннинг тахминий келиб чиқиш сабаби Кўкча дарвоза тор кўчасидаги 14-хонадоннинг ошхонасида ёғни қозонда доғлаш учун газ плитасига қўйиб, назоратсиз қолдирилиши. Моддий зарар миқдори аниқланмоқда.

Изоҳ билдириш