51804

GM Uzbekistan автомобиллари учун чегирма эълон қилинди

Технология 19 март 8:24 3 539

Наврўз байрами муносабати билан GM Uzbekistan компанияси Malibu ва Tracker автомобиллари учун чегирма эълон қилди.

Компания матбуот хизматининг хабар беришича, 19 мартдан 31 мартга қадар Malibu ва Tracker автомобилларини 3 фоизли чегирма билан сотиб олиш мумкин. Чегирма фақатгина 100 фоизли олдиндан тўлов шарти билан тақдим этилади.

Бундан ташқари, компания ушбу русумдаги автомобиллар учун фоизсиз муддатли тўловни таклиф қилмоқда. Автомобилларнинг бошланғич тўлов миқдорлари: Malibu Turbo —215 млн, Malibu — 190 млн ва Tracker — 128 млн сўм.

Тўловнинг қолган қисми 2 йил давомида фоизсиз тўлаб борилади. Автомобилни муддатли тўлов шарти билан сотиб олганда 3 фоизли чегирма тақдим этилмайди.

Изоҳ билдириш