51730

Тошкент вилоятида ўғил отасининг қотилига айланди

Ўзбекистон 15 март 8:50 479

Тошкент вилоятининг Олмалиқ туманида фуқаро отасига пичоқ билан жароҳат етказди.

Ўзбекистон ИИВ Жамоатчилик ва оммавий ахборот воситалари билан алоқалар бошқармасининг хабар қилишича, 2019 йил 11 март куни Олмалиқ туманидаги Парвоз кўчасида яшовчи В.З. уйида бирга яшаган отаси С.З. билан бирга спиртли ичимлик истеъмол қилиб, ўрталарида келиб чиққан ўзаро жанжал сабаб В.З. отасига пичоқ билан жароҳат етказганлиги кўрсатилган.

Натижада жароҳатланга фуқаро касалхонага ётқизилиб, кўрсатилган тиббий муолажаларга қарамай вафот этган. Жиноятчи қўлга олинган.

Ҳозирда ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Изоҳ билдириш