51715

Машина томига чиқиб “кўнгилхушлик” қилган ҳайдовчи жаримага тортилди

Ўзбекистон 14 март 11:41 414

Ижтимоий тармоқларда қоидабузар ҳайдовчи иномарка машинасининг томига ўтириб олиб автомобилни бошқаргани акс этган видео тарқалди.

Тошкент шаҳар ИИББ хабар қилишича, видеода акс эттирилган “кўнгилхушлик” қилган ҳайдовчи – 22 ёшли Муҳаммадхўжа Ю. эканлиги аниқланди. У 12-дан 13-мартга ўтар кечаси, тахминан соат 2.50 да Шаҳрисабз кўчасида KIA Optima русумли атвомобилда ҳаракатланган.

Мазкур шахс Ўзбекистон Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексининг 128.5-моддаси (“Транспорт воситалари ҳайдовчиларининг халақит бериши ёки авария ҳолатини юзага келтириши, йўлнинг қарама-қарши ҳаракатланиш учун мўлжалланган томонига ёки бўлагига чиқиши”) бўйича маъмурий жавобгарликка тортилди.

Изоҳ билдириш