51704

Ички ишлар бўлимининг қайси вазифалари Миллий гвардияга берилади?

Ўзбекистон 14 март 8:30 1 042

Ўзбекистонда Ички ишлар вазирлигининг бир қатор вазифаларини Миллий гвардияга бериш режалаштирилмоқда. Бу ҳақида  Вазирлар Маҳкамаси томонидан ишлаб чиқилган қарор лойиҳасида айтиб ўтилган.

Хусусан, Миллий гвардияга қуйидаги вазифаларни топшириш режалаштирилган:

  • сурункали алкоголизм ёки гиёҳвандликка мубтало бўлган беморларни мажбурий даволаш -профилактика муассасаларини қўриқлаш вазифаси;
  • дипломатик ваколатхоналар ва консуллик муассасаларини қўриқлаш вазифаси;
  • телекўрсатувлар ва радиоэшиттиришлар объектларини қўриқлаш, муҳофаза қилиш ҳамда уларнинг хавфсиз фаолият кўрсатишини таъминлаш вазифаси;
  • “Дўрмон” миллий боғининг хавфсизлигини таъминлаш вазифаси;
  • Қимматбаҳо металлар ва қимматбаҳо тошлардан заргарлик ва бошқа буюмлар ишлаб чиқариш соҳасида ишлаш гувоҳномасини бериш вазифаси.

Маълумот учун, Миллий гвардия 2017 йил августида Президент фармонига асосан ташкил этилган эди. Жорий йил январида Қўриқлаш бош бошқармаси ИИВдан Миллий гвардия таркибига ўтказилди.

Изоҳ билдириш