51697

Ҳокимга туҳмат қилган шахс озодликдан маҳрум этилди

Ўзбекистон 13 март 17:07 692

Хоразм вилоятида истиқомат қилувчи фуқаро Odnoklassniki.ru ижтимоий тармоғида туман ҳокимига нисбатан ёлғон маълумот тарқатгани учун айбдор деб топилди.

Uznews хабарига кўра, фуқаро Odnoklassniki.ru ижтимоий тармоғида тарқатган видеолавҳасида туман ҳокими 15-20 гектар ерни 5-10 минг АҚШ долларидан сотиб юборганини айтиб, уни жуда кўп миқдорда пора олганликда айблаган.

Бундан ташқари, айбланувчи бу қилмиши билан чекланиб қолмай, фирибгарлик билан ҳам шуғулланиб, иккита одамнинг иш ҳақини бермай келган.

«Инсон ҳар қандай қилмиши учун жавоб беради. Фуқаро томонидан амалга оширилган ишлар, видеоматериалларда тилга олинган ҳолатлар тегишли тартибда ўрганиб чиқилди. Натижада бу фуқаро айтган гапи, келтирган фактларини далиллар билан исбот қилиб бера олмади», – деган Жиноят ишлари бўйича Хонқа тумани суди раиси Мақсудбек Қиличев.

Айбланувчи қилган туҳмати ва фирибгарлиги учун 1 йилу 3 ой муддатга озодликдан маҳрум қилинган.

Изоҳ билдириш