51668

Мактабларда баҳорги таътил вақти маълум бўлди

Ўзбекистон 13 март 8:35 1 034

Умумий ўрта таълим мактабларида баҳорги таътил 2019 йил 21 мартдан бошланиб 27 март куни якунланади.

Жорий йилнинг 28 март куни IV чоракнинг биринчи куни ҳисобланади.

Халқ таълими вазирлиги томонидан таътил даврида ўқувчиларнинг бўш вақтларини мазмунли ташкил этиш мақсадида қатор ишлар амалга оширилади.

Жумладан, таътил кунларида ўқувчи-ёшлар учун спорт секциялари ва “Баркамол авлод” болалар марказларида тўгараклар ўқувчилар ихтиёрида бўлди. Шунингдек, жорий йилнинг 23-26 март кунлари Самарқанд шаҳрида “Илм-фан – келажак пойдевори” шиори остида “Қизларжон” ўқувчи-қизлар саммити ташкил этилади.

Қолаверса, 5-8-синф ўқувчилари ўртасида фанлар бўйича билимлар беллашувининг туман (шаҳар) босқичи, 9-11-синф ўқувчилари ўртасидаги фан олимпиадаларининг 3-босқичи ўтказилади ҳамда “Биз буюк Ватан фарзандларимиз” шиори остида таълим муассасаларининг бошланғич ва юқори синф ўқувчилари ўртасида “Болажонлар спорт жамоалари”, “Ёшлик спорт жамоалари” спорт мусобақаларининг туман (шаҳар) босқичи ўтказилади.

Барча таълим муассасаларида ўқувчи-ёшларнинг бўш вақтларини мазмунли ўтказишга қаратилган турли маданий-маърифий тадбирлар, ижодий учрашувлар, интеллектуал мусобақа ва кўргазмалар ташкил этилади.

Шунингдек, республикамиздаги барча ахборот-ресурс марказлари таътил кунларида ўқувчилар учун мунтазир бўлиб, бу ерда турли мавзуларда тадбирлар, мутолаа ва китобхонлик маданиятини ошишида хизмат қилади.

Изоҳ билдириш