51663

Жорий йилда ОТМларга ҳужжатлар қабул қилиш тартиби қандай бўлади?

Ўзбекистон 12 март 16:22 588

Кеча бўлиб ўтган «Муносабат» ток-шоусида бу бўйича ҳам изоҳ берилди.

Давлат хизмат агентлиги бўлим бошлиғи Улуғбек Маҳмудов қабул жараёнларига оид қуйидаги маълумотларни маълум қилди:

қабул жараёни вақтида давлат хизматлари марказлари 3 сменада, танаффусларсиз, туну кун 24 соат фаолият юритади ва абитуриентлардан ҳужжатларни қабул қилади;

давлат хизматлари марказларида қуйидагилар учун ҳужжатлар қабул қилинМАЙди: магистратура, сиртқи таълим, хусусий ОТМлар ҳамда ҳарбий таълим муассасалари. Қолган ҳамма ОТМларга ҳужжатлар қабул қилинади;

ҳужжат топшириш учун фақат паспорт ҳамда диплом (шаҳодатнома) бўлса кифоя. Жорий йилдан бошлаб тиббий маълумотнома (086-форма) ҳамда 3×4 расм топшириш шарт эмас!;

(бу ҳақида ўтган йили “Абитуриентлардан олинадиган миллиардлар кимларнинг чўнтагига тушмоқда?” деган мақола ҳам ёзган эдим)

жорий йилдан бошлаб абитуриентлар паспорти ва дипломининг аслини фақат кўрсатади, рўйхатдан ўтиб бўлгач, ҳужжатларини ўзи билан қайтариб олиб кетади. Аввалги йилларга ўхшаб, ҳужжатларининг аслини қолдириб, ўқишга кира олмагач, архивлардан ҳужжатини қайтариб олиш учун сарсон бўлмайди;

ҳужжатлар қабул қилиш 2 босқичда амалга оширилади:
1-босқич: аввалги йилларда “ўқишдан йиқилган” абитуриентларнинг ҳужжатлари 1 майдан 20 июнгача қабул қилинади;
2-босқич: тест йилида ўқишни тугатган битирувчилардан эса 21 июндан 10 июлгача ҳужжатлар қабул қилинади;

навбатда туришни истамаган абитуриентлар ҳужжатларни онлайн тарзда Ягона портал орқали ҳам топшириши мумкин бўлади. Фақат қуйидаги тоифа абитуриентларгина онлайн ҳужжат топшира олмайди:
– алоҳида имтиёзга эга бўлган абитуриентлар (яъни турли мукофот соҳиблари, олимпиада ғолиблари ва ҳ.к.);
– фуқаролик паспорти бўлмаган шахслар (масалан, 16 ёшга тўлмаганлар);
– фуқаролиги бўлмаган шахслар.

давлат хизматлари маркази орқали ҳужжат қабул қилиш харажатларини қоплаш учун абитуриентлардан ЭКИҲ 10% миқдорида тўлов ундирилади (бугунги кунда 20 минг 273 сўм). Бу тўлов ҳаммадан олинади ва бу тўловни олдинги ўқув йилида битирганлардан олиш таклиф этилаётган ЭКИҲ 1 баробари миқдоридаги тўлов билан адаштирмаслик керак. У бошқа мавзу.

Каналга уланиш:
https://t.me/joinchat/AAAAAEe1KDC7Hm03UPVooQ

Изоҳ билдириш