51661

Ўзбекистонлик аёл иккита оддий тошни 15 минг долларга сотиб олди

Ўзбекистон 12 март 15:52 886

Ўзбекистонда фирибгарлар аёл кишига қора тошни 15 минг долларга сотишди, деб хабар қилди Тошкент шаҳар ИИББ матбуот-хизмати.

Ёвуз ниятли шахслар 43 яшар Маъмура Г.га у бриллиантларни харид қилаётганини айтишган. Жиноятчилар савдо устида қўлга олинган.

Ўзбекистон Марказий Банки қошидаги қимматбаҳо металлар давлат агентлиги пробани аниқлаш палатаси хулосасига кўра, жиноятчилардан олиб қўйилган тошлар, қимматбаҳо эмас ва умуман ҳеч қандай қийматга эга эмас.

Ушбу факт юзасидан Ўзбекистон Бош прокуратураси қошидаги иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти бўлими томонидан Ўзбекистон Жиноят кодексининг 168-моддаси (фирибгарлик) 4 банди бўйича жиноий иш қўзғатилган.

Изоҳ билдириш