51651

Коллеж ўқувчиси 11-синф ўқувчисини пичоқлади

Ўзбекистон 12 март 11:49 564

2019 йил 28 февраль куни Фарғона вилоятининг Қўқон шаҳри А.Навоий мавзесида яшовчи, Қўқон Автотранспорт касб-ҳунар коллежи 3-босқич ўқувчиси У.Д. шу мавзеда ўзаро жанжал сабаб, таниши 2-сонли ўрта мактабнинг 11-синф ўқувчиси Р.И.га пичоқ билан жароҳат етказган.

Натижада Р.И. касалхонага ётқизилиб, У.Д. қўлга олинган. Ҳолат юзасидан У.Д.га нисбатан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Ўзбекистон Республикаси ИИВ Жамоатчилик ва оммавий ахборот воситалари билан алоқалар бошқармаси

Изоҳ билдириш