Эслатиб ўтамиз, 10 март куни эрталаб Boeing 737 самолёти авиаҳалокатга учраши оқибатида унинг бортида бўлган барча йўловчилар ва экипаж аъзолари ҳалок бўлган.
Эфиопия бош вазири Абий Аҳмад Алининг хабарига кўра, ҳалокатга учраган самолёт бортида 149 нафар йўловчи ва экипажнинг 8 аъзоси, жами 157 киши бўлган. Содир бўлган авиаҳалокатда ҳеч ким омон қолмаган.