51601

Шерзод Шерматов: Фарзандингиз Президент мактабида ўқишини истасангиз инглиз тилини ўргатишни бошланг

Ўзбекистон 11 март 10:34 1 092

Халқ таълими вазири Шерзод Шерматов ўзбекистонлик ота-оналарга «Фарзандингиз Президент мактабида ўқишини истасангиз инглиз тилини ўргатишни бошланг», дея маслаҳат берди.

«Президент мактабларида қабул ва таълим жараёни Буюк Британиянинг Кембридж университети билан ҳамкорликда олиб борилишини инобатга олиб инглиз тили ўрганишнинг муҳимлиги ҳақида эслатиб ўтмоқчиман. Албатта, ҳали имтиҳонларнинг қандай ўтиши ҳақида маълумотлар мутахассислар томонидан ишлаб чиқилгандан кейин батафсил эълон қилинади. Инглиз тилини ўрганишни эса ҳозирдан бошлаш керак. Мактабда асосий фанлар хорижий педагоглар томонидан инглиз тилида олиб борилгани учун ҳам ўқиш жараёнида инглиз тилини билиш жуда зарур», дейди Шерзод Шерматов.

Болаларга БМТнинг 6 та расмий тилидан камида иккитасини тўлақонли билиш имконияти яратилса, уларни келажакдаги муваффақиятларига мустаҳкам пойдевор яратиб берилган бўлади. Инглиз тилини мактабдан ташқари пайтларда ўрганиш имкониятлари ҳам жуда кўп: Шерматов хорижий тилларни ўрганишда асқотадиган интернетдаги фойдали ресурслар айримларини рўйхатини келтирган.

Инглиз тилини мактабдан ташқари пайтларда ўрганиш имкониятлари ҳам жуда кўп. Биз ёшлигимизда инглиз тилидаги аудио ёки видео бўлса дўстларимиздан илтимос қилиб олиб ўрганар эдик. Ҳозир эса интернет имкониятларидан фойдаланилса умуман инглиз тили базаси бўлмаган бола ҳам уни жуда яхши ўрганиб олиши мумкин. Инглиз тилини ўрганиш бошқа чет тилларини ўрганишга нисбатан жуда осон.

«Интернет ёмон ишлайди деган иддаолар инглиз тилини ўрганмасликка баҳона бўлмаслиги керак. Оддий мисол, Ўзбекистондан ойига 2 миллиондан ортиқ фойдаланувчи Одноклассникида фаол, 1 миллион атрофида Фейсбукда, Teлеграммда қанчалиги аниқмаску, лекин унинг дунёдаги 200 миллионлик аудиториясида энг катта ўринлардан бири айнан Ўзбекистонга тўғри келади. Бу ижтимоий тармоқларда бекор вақт кетказишдан кўра, уларнинг имкониятларидан фойдаланиб ҳам инглиз тилини ўрганса бўлади», — дея таъкидлаган Шерзод Шерматов.

Изоҳ билдириш