51575

Гулнора Каримова тинч ва хотиржам, саломат ҳолида ўз жазо муддатини ўтаяпти

Ўзбекистон 7 март 22:48 1 344

Сўнгги кунларда ижтимоий тармоқларда мамлакатимиз ҳуқуқ-тартибот органлари фаолиятига доир, уларда раҳбарларнинг алмашгани, қолаверса, Гулнора Каримованинг зўрлик билан ўғриланиб кетгани ва энг охирги хабар — унинг ўз камерасида жонига қасд қилгани ҳақида ёлғон хабарлар тарқалмоқда.

Бош прокуратуранинг матбуот хизмати бу хабарларнинг ҳаммаси ёлғон, замонавий ахборот тилида айтганда, “фейк” эканини билдиради. Буларнинг барчаси аниқ бир мақсадни кўзлаб амалга оширилаётган ахборот хуружларидир. Юртимиз аҳолиси ва айниқса, оммавий ахборот воситалари ходимлари, блогерлардан мазкур хабарларга ишонмасликни ҳамда бирон маълумот тарқатишдан олдин унинг нечоғли ҳақиқатга мослигини текшириб кўришлари ва аниқ далилларга асосланган ҳолда ахборот узатишларини сўраймиз.

Гулнора Каримованинг ўз жонига қасд қилгани масаласига келсак, маҳкума айни пайтда тинч ва хотиржам ўзининг ўталмай қолган жазо муддатини белгиланган умумий колонияда белгиланган тартибда ўтамоқда. Унинг ҳаётига ҳеч қандай хавф йўқ, айни пайтда Г. Каримова соғ-саломат.

Сурайё Раҳмонова, Бош прокуратура матбуот хизмати раҳбари.

Изоҳ билдириш