5153

Шимолий Корея АҚШга тўсатдан зарба бериши мумкин

Дунё 27 апрель 15:51 329

Шимолий Корея АҚШга тўсатдан зарба берилишини истисно этмади. Бу ҳақида мамлакатнинг БМТдаги доимий вакиллиги маълум қилди, деб хабар беради «Газета.ru».

«АҚШнинг қарама-қарши туриш сиёсати ўзгармаса, КХДР охиригача боришга тайёр. Бизнинг аксилҳаракатларимиз ўз ичига ер, сув, сув ости ва ҳаводаги манёврлардан иборат тўсатдан бериладиган олдиндан зарбалар, шунингдек, бошқа усулларни ўз ичига олади», — дейилади вакиллик баёнотида.

Баёнотда ишонтирилишича, «КХДР тотал урушга кенг кўламли уруш, ўз услубидаги ядро зарбали ядро уруши билан жавоб беради ва, албатта, америкаликлар устидан ғалаба қозонади».

Изоҳ билдириш