51503

Тошкент халқаро аэропорти вақтинча ёпилди

Технология 6 март 10:30 1 902

“Ўзбекистон ҳаво йўллари” Миллий авиакомпанияси ноқулай об-ҳаво шароитлари туфайли Тошкент аэропорти ҳаво кемаларини қабул қилмаётганлигини хабар қилади. Ҳаво маскани атрофини кучли туман қоплаб олганлиги туфайли кўриш чегараси белгиланган минимум даражадан паст. Халқаро қоидаларга мувофиқ бундай шароитларда ҳаво кемасини қўндириш тақиқланади.

Тошкент халқаро аэропортига қўниши керак бўлган самолётлари заҳира аэропортларига йўл олган. Бунга пойтахтдаги қалин туман сабаб бўлди.

Париж – Тошкент йўналиши бўйича учиб келган «Boeing 757» самолёти Самарқанд халқаро аэропортига, Истанбул – Тошкент йўналиши бўйича учиб келган Туркиянинг «Airbus A-330» самолёти эса Навоий халқаро аэропортига қўндирилди.

Изоҳ билдириш