51468

Путин муҳим фармонни имзолади

Дунё 5 март 14:37 969

Россия президенти Владимир Путин Ўрта ва кичик масофадаги ракеталарни йўқ қилиш тўғрисидаги шартнома бажарилишини тўхтатишга оид фармонни имзолади. Бу ҳақда РИА Новости Кремль матбуот хизматига таяниб хабар қилди.

Ҳужжат имзоланган кундан бошлаб кучга киради.

Таъкидланишича, Россия Америка томонидан ушбу шартнома бўйича бузилган мажбуриятлар тикланмагунча ёки унинг амал қилиши бекор қилинмагунча Ўрта ва кичик масофадаги ракеталарни йўқ қилиш тўғрисидаги шартномани бажаришни тўхтатади.

Эслатиб ўтамиз, ушбу шартнома Михаил Горбачев ва Рональд Рейган томонидан 1987 йилнинг декабрида имзоланган эди. 1991 йилнинг июнь ойига келиб шартнома бажарилган: Совет Иттифоқи 1846 дона, АҚШ эса 846 дона ракета комплексларини йўқ қилган. Бироқ, АҚШ етакчиси Дональд Трамп 2 февралдан бошлаб АҚШ ушбу шартномадан чиқишини эълон қилди. Россия шартнома мажбуриятларига қатъий риоя қилиб келаётганини бир неча бор маълум қилган эди.

Изоҳ билдириш