51456

Қозоғистон – Россия чегарасида Ўзбекистоннинг уч нафар фуқароси қўлга олинди

Дунё 5 март 13:43 241

Қозоғистонлик чегарачилар «Газель» кузовида қўлбола ясалган «туйнук» ёрдамида Россия Федерациясига кириб боришга уринган Ўзбекистон фуқароларини аниқлашди. Машинани Россия фуқароси бошқарган. Бу ҳақда Қозоғистон миллий хавфсизлик қўмитаси чегара хизмати матбуот-хизмати хабар қилмоқда.

Ҳодиса сешанбага ўтар кечаси Ғарбий-Қозоғистон вилоятида юз берган.

«Газель» автомашинаси Россия фуқароси бошқарувида Тошкент – Самара маршрути бўйича ҳаракатланаётган бўлган. Нолегалларни автомобил ташқи ва ички ўлчамларининг номувофиқлиги, шунингдек, кузов ичида янги обшивканинг мавжудлиги «сотиб қўйган». Автомобилнинг ички қисми текширувдан ўтказилганда, кузов ичида яширин туйнукда уч нафар ўзбекистонлик яшириниб ўтиргани аниқланган.

Ўзбекистон фуқаролари уларга Россияга кириш таъқиқлангани туфайли мана шу тарзда чегарани кесиб ўтишга уринишгани айтилмоқда.

Изоҳ билдириш