51418

Ўзбекистон ва Люксембург ҳаво қатнови бўйича меморандум имзолайди

Жамият 4 март 15:26 233

Люксембург Ташқи ва Европа ишлари вазири Жан Ассельборн бошчилигидаги делегация 2019 йилнинг 6 март куни Ўзбекистонга ташриф буюради, деб хабар қилмоқда ТИВ матбуот хизмати.

Таъкидланишича, ташриф давомида Ташқи ишлар вазирлигида музокаралар ўтказилади ва томонларни қизиқтирган барча масалалар бўйича ўзаро муносабатларни кенгайтириш истиқболлари муҳокама қилинади.

Шунингдек, ташриф доирасида ҳаво қатнови бўйича ўзаро англашув меморандуми имзоланиши режалаштирилган бўлиб, бу Люксембургнинг Cargolux авиакомпанияси томонидан 2020 йилдан эътиборан Осиё мамлакатларига транзит орқали ташиш учун “Навоий” транспорт марказидан фойдаланиш режалари билан боғлиқ.

Изоҳ билдириш