51409

Футболдаги қоидаларга ўзгаришлар киритилди

Спорт 4 март 13:16 549

Халқаро футбол уюшмалари ассоциациясининг навбатдаги йиғилишида футболга бир қатор муҳим қоидалар киритилди. Экспертлар айрим қоидаларни тузатиб, муаммоли баъзи масалаларга аниқлик киритиб олдишди. Бу ҳақда life.ru хабар қилган.

– Урилган голга таъсири бўлган қўлда ўйнаш жазоланади — атайинми ё бехосданми, фарқи йўқ.

– Захирага майдоннинг исталган четидан чиқиб кетиш мумкин. Энди бутун майдонни кесиб ўтиш шарт эмас.

– Жарима тепилаётганида ҳужум чизиғи ўйинчилари деворга қўйилмайди. Бу рақиб ўйинчилари билан турткилашларнинг олдини олиш учун кўрилган чора.

– Дарвозадан тепиладиган тўп энди фақат жарима майдонининг ичкарисида ўрнатилади.

– Ўн бир метрли зарба тепилаётганида дарвозабонларга дарвоза чизиғида илгаридек икки оёқда эмас, бир оёқда туришга ҳам рухсат берилади.

– Ўйин пайти тўп ҳакамга келиб тегса баҳсли тўп ўйналади. Ҳозиргача бунга амал қилинмаётганди.

– Сариқ ва қизил карточкалар энди мураббийларга ҳам кўрсатилади. Одатда улар оғзаки ёки ишора билан жазоланаётганди.

Бу ўзгаришлар 2019 йилнинг 1 июнидан кучга киради. Яъни келгуси мавсумдан ўзгаришларга гувоҳ бўламиз.

Ўзгаришлар қўлланган илк ўйинларни Португалияда 5 — 9 июнь куни ўтказиладиган Миллатлар лигаси финалида кўриш мумкин. Асосий соврин учун Англия, Голландия, Швейцария ва Португалия терма жамоалари куч синашади.

 

Изоҳ билдириш