51400

Давлат балансидаги уйни ноқонуний равишда сотмоқчи бўлган шахснинг кирдикорлари фош этилди

Жамият 4 март 12:11 235

Бухоро шаҳар Алпомиш кўчасида яшовчи, 1977 йилда туғилган фуқаро М.А. (аёл) шу кўчада яшовчи Ҳ.Қ.га ўзи яшаб турган Бухоро шаҳар ҳокимлигининг уй-жойларни ҳисобга олиш ва нотурар жойлардан фойдаланиш корхонаси балансида бўлган Бухоро шаҳар Алпомиш кўчаси 5-Б уйдаги хоналардан бирини унинг номига расмийлаштириб бериш вада қилади. Бу ҳақда Бухоро ИИБ матбуот хизмати хабар қилди.

Бунинг эвазига Ҳ.Қ.дан 6500 АҚШ доллари беришини айтади.  2019 йил 24 январь куни шундан 100 АҚШ долларини олиб, 1 март куни тахминан соат 15:00ларда Бухоро шаҳри ҳудудида қолган 6400 АҚШ долларини олган вақтида Департаментнинг Бухоро шаҳар бўлими ходимлари томонидан ушланиб, тегишли ҳужжатлар расмийлаштирилган.

Мазкур ҳолат юзасидан ЖКнинг 168-моддаси 1-қисми ва 28,211-моддаси 1-қисми билан қўзғатилган жиноят иши бўйича тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Изоҳ билдириш