51388

Тошкентда 8 ойлик боласи билан тиланчилик қилиб юрган наманганлик аёлга уй берилди

Жамият 4 март 10:32 269

Тошкентда 8 ойлик боласи билан тиланчилик қилиб юрган бошпанасиз наманганлик Муяссарга Хотин-қизлар қўмитаси кўмагида уй олишга ёрдам берилди.

Дастлаб, асли Наманган вилоятидан бўлган Муяссар Тошкент шаҳар ИИББ ходимлари томонидан Хўжа Аҳрор Валий жомеъ масжиди ёнида тиланчилик қилиб юрганида вақтда топилган. Сўнгга унга биринчи ёрдам кўрсатилиб, ҳолати ўрганила бошланган.

Қизнинг тақдиридан хабар топган Хотин-қизлар қўмитаси раҳбарияти қиз билан бевосита мулоқотда бўлиб, унинг муаммоларини тинглади ҳамда ёрдам бериш юзасидан амалий чоралар кўрди.

Кўрилган саъй-ҳаракатлар натижасида она ва бола Наманган вилоятига қайтарилди ҳамда шаҳар марказидан бир хонали уй билан таъминланди, фарзандига эса бола пули ажратилди.

Муяссарнинг ҳолати Хотин-қизлар қўмитаси назоратида, унга келгусида ишга жойлашиш ҳамда фарзандини Мактабгача таълим муассасасига жойлаштириш бўйича зарурий чоралар кўрилади.

 

Изоҳ билдириш