51385

Тошкент яқинидаги зовурга BMW ағдарилиб кетди

Жамият 3 март 1:27 448

Ижтимоий тармоқларда BMW машинасининг кўтарма кранда зовурдан чиқариб олинаётгани тасвирланган суратлар тарқалди.

Маълумотларга кўра, мазкур йўл транспорт ҳодисаси Тошкент шаҳрига кираверишда – Зангиотанинг Қуёшли қўрғони ҳудудида содир бўлган.

Магистрал йўлда кетаётган юк машинасининг тиркамаси чиқиб кетиб, йўл четида турган BMWга урилган ва уни зовурга ағдариб юборган.

Ҳозирча ҳодисада оқибатида жабр кўрганлар ҳақида маълумот йўқ.

Изоҳ билдириш