51369

Афсонавий енгил атлетикачи Тошкентга келди

Спорт 3 март 0:06 211

Енгил атлетиканинг лангарчўп билан сакраш йўналиши бўйича 2 карра Олимпиада, 3 карра жаҳон чемпиони Елена Исинбаева Тошкентга келган. Бу ҳақда Миллий Олимпия қўмитасининг матбуот хизмати хабар бермоқда.

Афсонавий спортчини Ўзбекистон Миллий Олимпия қўмитаси мутасаддилари ва спортга ихтисослашган ОАВ вакиллари ва мухлислар кутиб олишган.

Елена Исинбаева ташрифи давомида «Нафосат-2019» аёллар спартакиадасининг тантанали тақдирлаш маросимида ҳам қатнашади.

4 март куни 11:00 да МОҚда спортчи билан матбуот анжумани ташкил қилиш режалаштирилган.

Изоҳ билдириш