51358

Бош прокуратура Тошкентдаги тунги клубда юз берган пичоқбозлиқ юзасидан маълумот берди

Жамият 2 март 13:30 455

 

Тошкентдаги Юнусобод тумани 11-мавзе Янгишаҳар кўчасида жойлашган «ТЕТ-а-ТЕТ» номли тунги клубида юз берган пичоқбозлик юзасидан Бош прокуратура матбуот хизмати маълумот берди.

Ҳодиса, 2019 йил 24 февраль куни соат 23:30 ларда Ш.Қ., З.А., Д.Х. ва У.А. Юнусобод тумани 11-мавзе Янгишаҳар кўчасида жойлашган «ТЕТ-а-ТЕТ» номли тунги клубга келиб, М.Т. ва А.Т., Ш. К. ва Ф.Ю.лар Д.А. билан ўзаро оғзаки келишмовчилик сабаб, М.Т. ва Д.А. ушбу тунги клубдан чиқиш эшиги олдидаги йўлакка чиқишиб, бир-бирларини ура бошлайди.

Клуб кириш эшиги олдида бўлган ва ушбу ҳолатни кўрган Д.А.нинг таниши Ж.Т. ушбу келишмовчиликка аралашганлиги ва М.Т.ни қўллари билан урганидан сўнг унинг таниши А.Т. ҳам ушбу жанжалга аралашиб, юқоридаги шахслар билан муштлашади.

Д.А. кучи етмаганлиги сабабли, шимининг чўнтагида бўлган ёғоч дастали кичик ошхона пичоғи билан дастлаб, М.М.Турғуновнинг орт томонидан чап курак қисмига уриб тан жароҳати етказиб, Н.Н.нинг чап кўкрак соҳасини шу пичоқ билан кесиб юбориб, сўнг А.Т.нинг қорин соҳасига пичоқ билан уриб, тан жароҳати етказган.

Мазкур ҳолат юзасидан 25 февраль куни Юнусобод тумани ИИБ ФМБ ҳузуридаги ТБ томонидан Д.А. ва Ж.Т.га нисбатан ЖКнинг 104-моддаси 2-қисми «е,к» банди билан жиноят иши қўзғатилган.

Жиноят иши бўйича 26.02.2019 йилда ЖКнинг 104-моддаси 2-қисми «е,к» банди билан Д.А. ва Ж.Т.га айб эълон қилиниб, шу кунда қамоққа олиш эҳтиёт чораси тайинланган.

Ҳозирда жинояти иши бўйича дастлабки тергов ҳаракатлари давом эттирилмоқда.

 

Изоҳ билдириш