51324

Муроджон Аҳмадалиев WBA янгиланган рейтингида биринчиликни сақлаб қолди

Спорт 1 март 12:47 214

Бутунжаҳон бокс ассоциацияси WBA профессионал боксчиларнинг янги рейтингини эълон қилди. Унда Шоҳжаҳон Эргашев (16-0, 14 КО) мавқеини яхшилаб олди. Бу ҳақда GoSport.uz хабар берди.

Супер енгил вазн (-63,5 кг) тоифасида иштирок этаётган Шохжаҳон Эргашев февраль ойи рейтингида бир поғона юқорилаб, 4-ўринга кўтарилди. Ўтган ойдаги рейтингда 15-ўринда бораётган Шаҳрам Ғиёсов рейтингни тарк этди.

Янгиланган рейтингда иккинчи ярим енгил (-55,34 кг) вазн тоифасида рингга чиқаётган Муроджон Аҳмадалиев 1-ўринни сақлаб қолди ва жаҳон чемпионлик камари учун бирламчи даъвогар номини сақлаб қолди.

Шунингдек, супер ярим ўрта (-69,85 кг) вазн тоифасида битта жанг ўтказган Исроил Мадримов (1-0, 1КО) эса рейтингда 9-ўринда қолган.

Изоҳ билдириш