51312

Бугун Зальцбургда А серия мусобақаси старт олади

Спорт 1 март 11:29 35

1-3 март кунлари Австриянинг Зальцбург шаҳрида каратэнинг WKF йўналиши бўйича А серия туркумига кирувчи йирик мусобақа бўлиб ўтади. Жорий мусобақада Ўзбекистон терма жамоаси ката ва кумите баҳсларида иштирок этади.

Бугун старт оладиган турнир Токио Олимпиадасига лицензион очко бериши билан аҳамиятли. Терма жамоамиз мураббийлари Австрия сафарига захира спортчиларини олиб боришган. Бундан мақсад эса уларга Премьер лига мусобақаларида ҳам иштирок этиш учун имконият яратиш. Зеро, асосий таркиб вакилларимиз дунёда ўз ўринларига эга ва уларда жаҳон чемпионатидан кейинги ўринда турувчи Премьер лига мусобақаларида иштирок этиш учун рейтинг очколари етарли. Эслатиб ўтамиз, Премьер лига мусобақасида жаҳон рейтингида 64 таликка кира олган каратэчилар иштирок этишлари мумкин.

Зальцбургга қуйидаги таркиб йўл олган:

-60 кг: Шерзод Раҳимқулов ва Бекзод Туйғунов;
-67 кг: Асилбек Мадаминов ва Акмал Чориев;
-75 кг: Жаҳоншоҳ Ибрагимов;
-84 кг: Абдулазиз Атабаев;
-68 кг: Дилдор Аннадурдиева;
ката: Ҳамдамжон Шодибеков.

 

 

Изоҳ билдириш