51225

Эҳтиёт бўлинг! «GM Uzbekistan» огоҳлантиради

Технология 28 февраль 11:10 2 547

«GM Uzbekistan» ўз мижозларига огоҳлантириш билан чиқди. Унда компания фуқароларни арзон машина таклиф қилиб, алдаётган шахслар ҳақида гап боради.

«Шу кунларда аҳолига жуда ҳам арзонлаштирилган нархларда янги автомобиль таклиф қилиб, алдов йўли билан фуқароларнинг маблағларини ўзлаштираётган «тадбиркорлар»нинг фирибгарлик фаолияти юзасидан қуйидагиларни маълум қиламиз:

Маълум бўлишича, айрим фирмалар фирибгарлик билан жуда арзонлаштирилган нархларда харидорларга янги автомобиль таклиф қилиб, натижада на автомобиль ва на пулни қайтариб бермаган. Бугун ўнлаб инсонлар ана шундай фирибгарларнинг қурбонига айланишга улгурган.

«GM Uzbekistan» АЖ янги автомобиллар савдоси билан фақатгина компаниянинг расмий дилерлари шуғулланишини маълум қилган ҳолда Сизлардан огоҳ бўлишингизни, фирибгарларнинг қурбонига айланмаслигингизни сўраб қолади» дейилади компания матбуот хизмати хабарда.

Шунингдек, ишончли маълумот сифатида расмий дилерларининг тўлиқ рўйхати қуйидаги ҳаволада келтирган.

Изоҳ билдириш