51194

Наманганда Хитой билан ҳамкорликда автозавод ишга тушади

Ўзбекистон 27 февраль 10:49 542

Наманган вилоятининг Поп туманида Хитойнинг Foton Motor компанияси билан ҳамкорликда UzFoton қўшма корхинаси ишга тушади, деб хабар қилмоқда “Наманганская правда”.

UzFoton қўшма корхонасида Хитойнинг ўрта сиғимдаги юк автомобиллари ва микроавтобуслари ишлаб чиқарилади. Корхона Мустақиллик куни арафасида, 2019 йилнинг 1 сентябрида ишга тушиши режалаштирилган.

Қўшма корхона Ўзбекистоннинг «Foton Do’stlik Servis» ва Хитойнинг Urumqi Xin Xi Xin Sheng International Trading компаниялари ўртасида ташкил этилган бўлиб, унинг акцияларининг 51 фоизи Ўзбекистон, 49 фоизи Хитойга тегишли.

Хитойликлар лойиҳага 14 миллион доллар миқдорида сармоя киритмоқда. Президент қарори билан лойиҳа 2019 йил инвестиция дастурига киритилган.

Корхона ишга тушганидан сўнг, бу ерда ойига 500—1000 дона автомобиль йиғилади. Икки томон келишувига биноан, улар ҳозирча 4 турдаги ўртача юк автомобили ва Foton View CS2 Supporter микроавтобуси бўлади. Барча маҳсулот UzFoton бренди остида ишлаб чиқарилади.

Изоҳ билдириш