51054

Ўзбекистонда умрбод ойлик оладиган спортчилар номлари эълон қилинди

Спорт 13 февраль 11:19 1 465

Ҳукуматнинг тегишли фармойишларига асосан умрбод ойлик тўлов оладиган спортчилар рўйхати тасдиқланди. Бу ҳақда Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги матбуот хизмати хабар берди.

Рўйхатга кўра, 57 нафар Олимпия ва Паралимпия ўйинлари ғолиб ва совриндорига умрбод ойлик тўлов тўлаб борилади.

Уларга Жисмоний тарбия ва спорт вазирлигининг ҳар йили тасдиқланадиган Спорт ва оммавий жисмоний тарбия тадбирлари календарь режасида назарда тутилган маблағлар ҳисобидан:

Олтин медал учун — энг кам ойлик иш ҳақининг 10 баробари;
Кумуш медал учун — энг кам ойлик иш ҳақининг 5 баробари;
Бронза медал учун — энг кам ойлик иш ҳақининг 5 баробари миқдорида умрбод ойлик тўлаб борилади.

Спортчи Ўзбекистон Республикаси фуқаролигидан чиқса ёки мусобақада бошқа давлат номидан иштирок этса, бутунжаҳон антидопинг ташкилоти (WАДА) томонидан тақиқланган дори воситалари қўллагани аниқланиб, Олимпия ва Паралимпия ғолиб ва совриндорлигидан маҳрум этилса, суд қарорига мувофиқ озодликдан маҳрум этилса, вафот этса умрбод ойлик тўлов тўхтатилади.

Таъкидлаш жоиз, спортчи келгуси Олимпия ва Паралимпия ўйинларида яна ғолиб ва совриндор бўлса, унга умрбод ойлик тўловлар оширилган миқдорда тўланади.

Қуйида рўйхат билан тўлиқ танишишингиз мумкин:

   

Изоҳ билдириш