51015

Ўзбекистонда икки турдаги янги автомобиллар ишлаб чиқарилади

Технология 6 февраль 13:33 2 230
Фото: Chevrolet Equinox

GM Uzbekistan корхонаси Captiva ўрнини босиши лозим бўлган автомобилларни ишлаб чиқаришни режалаштирмоқда. Бу ҳақда “Ўзавтосаноат“ АЖ раиси ўринбосари Азиз Шукуров 5 февраль куни Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлигида ташкил қилинган “Ўзбекистон автомобиль саноати: кечаги кун ва келажак истиқболлари” мавзусида матбуот анжумани вақтида маълум қилди.

«Халқ сўзи» берган маълумотларга кўра, янги турдаги автомобиллар 2019 йилнинг учинчи чорагидан бошлаб ишлаб чиқарилиши мумкин.

Ҳозирча айнан қайси турдаги моделлар Ўзбекистонда ишлаб чиқарилиши бўйича маълумот берилмади. Ҳозирча унинг кроссовер йўл танламас типда бўлиши аниқ.

Маълумот учун олдинроқ, хориж сайтларида Chevrolet Equinox модели Ўзбекистонда ҳам ишлаб чиқарилиши мумкинлиги ҳақида хабарлар тарқалганди. Ҳозиргача бу маълумот тасдиқланмаган.

Изоҳ билдириш