50951

“Tashkent City” ҳудудидаги ер неча пулдан сотилгани маълум қилинди

Иқтисод 1 февраль 9:36 1 367

“Tashkent City” ишбилармонлик маркази ҳудудидаги ҳар бир сотих ер 20 минг АҚШ доллари миқдорида сотилган. Бу ҳақда Тошкент шаҳар ҳокими Жаҳонгир Ортиқхўжаев махсус ташкил этилган матбуот анжумани вақтида гапириб ўтди.

— “Tashkent City” лойиҳасига инвестиция киритиш учун ҳаммага бир хил таклиф берилган. Яъни ҳудуднинг 1 сотих ери 20 минг АҚШ долларидан, 1 гектар ер 2 миллион АҚШ долларига сотилган. Бу ҳамма учун бир хил эди, — дея айтиб ўтган Жаҳонгир Ортиқхўжаев.

Ҳудуднинг сотилишидан тушган пулнинг бир қисми эски Ўқчи ва Олмазор маҳаллаларида яшаган фуқароларнинг уй билан таъминланиши учун сарфлангани, шунингдек, маблағнинг яна бир қисми қурилиш ишларини олиб бораётган ишчилар истиқомат қилиши учун шароит, коммуникация тармоқларини қуришга сарфлангани билдирилди. Журналистларнинг бу борада аниқ суммалар, қанча пул тушгани, уларнинг қайси ишга қанча миқдорда йўналтирилгани борасидаги шаффоф маълумотлар ҳақидаги саволига “Tashkent City” дирекцияси масъул ходимлари аниқ жавоб бера олишмади.

Дирекция тез орада бу борада ҳам аниқ маълумотлар расмий сайт орқали эълон қилинишини билдирди.

Изоҳ билдириш