50908

Нурмагомедов 9 ойга жанглардан четлатилишини сабабини изоҳлади

Спорт 30 январь 13:57 726

Россиялик аралаш яккакураш жангчиси (ММА) Ҳабиб Нурмагомедов Невада Атлетика комиссиясининг қарорини сиёсат билан боғлади. У ўзининг Twitter’даги саҳифасида инглизча: “Сиёсат — абадий”, деган ёзув қолдирди.

​Эслатиб ўтамиз, 29 январь, сешанба куни АҚШнинг Невада штатида Атлетика комиссиясининг UFC 229 жанг оқшомида юз берган жанжал юзасидан суд эшитуви бўлиб ўтди. Комиссия қарорига кўра, жанг оқшомида жанжал уюштирган Ҳабиб Нурмагомедов 9 ойга жанглардан четлатилди ва унга 500 минг доллар миқдорида жарима тўлаш мажбурияти юклатилди. Ирландиялик Конор Макгрегор эса 6 ойга четлатилиб, 50 минг доллар жаримага тортилди.

Шунингдек, Ҳабибнинг амакиваччаси Абубакар Нурмагомедов ва унинг дўсти Зубайра Тухугов ҳам 1 йилга четлатилди. Уларга 25 минг доллардан жарима тўлашлари белгиланди. Дисквалификация муддати 6 октябрдан ҳисобланадиган бўлди.

Изоҳ билдириш