50867

Фарғона каналининг ёнидан 3 метрли бўғма илон топилди

Дунё 30 январь 9:09 776

Қирғизистоннинг Ўш вилояти Аравон туманида 3 метрли ўлик бўғма илон топилди, деб хабар тарқатди Turmush.

Нашр хабарига кўра, илон Ўзбекистон билан чегарадаги Жеке-Мисте қишлоғидан, Фарғона каналининг ёнидан топилган. Қишлоқ ветеринари Маматрайим Тожибоевнинг айтишича, у катта эҳтимол билан, қўшни давлатдан канал орқали сузиб келган. Икки кун олдин қишлоқдаги йигитлар сувдан ўлик бўғма илонни топишган, унинг узунлиги 3 метр, эни – 15-20 сантиметр бўлган. «Эҳтимол, Ўзбекистонда кимдир илонлар боқади, улардан бири нобуд бўлганида эса, уни каналга ташлаб юборган», – дейди ветеринар.

Илонни тутган шахслар изоҳ беришдан бош тортган.

Изоҳ билдириш