50864

Ўзбекистонда илк осма кўприк пайдо бўлади (+видео)

Технология 30 январь 9:07 619

«Наврўз» боғи ҳудудида пиёдалар учун мўлжанланган илк осма кўприк қурилмоқда, деб ёзади Uz24.

Юнусобод ва Шайхонтоҳур туманларини туташтирувчи анҳор устида бунёд этилаётган кўприк уч кисмдан иборат асосий, кўшимча ҳамда айлана, уларнинг ҳар бири 90 метрни ташкил этади. Шунингдек, кўприк 40 метрлик 26 та пойдеворлардан иборат.

Лойиҳа «Ўзбекистон темир йўллари» АЖнинг биринчи отряди ҳамда Россиянинг “Курганстальмост” корхонаси билан ҳамкорликда амалга оширилмоқда. Қурилиш жараёнига жами 50 нафар қурувчи жалб этилган.

Қурилиш ишларининг якунланиш санаси ҳозирча номаълум.

Изоҳ билдириш