50838

Давлат ташкилоти ҳайдовчилари учун маош миқдори белгиланди

Иқтисод 29 январь 15:18 1 126

Автомобиль транспорти ҳайдовчилари меҳнатига ҳақ тўлашнинг умумий шартлари тўғрисидаги низом Адлия вазирлигида давлат рўйхатидан ўтказилди.

«Ҳуқуқий ахборот» каналида маълум қилинишича, низомга мувофиқ, ташкилотларнинг (бюджет ташкилотлари, давлат корхоналари, муассасалари ва устав капиталида давлат улуши 50 фоиздан кўпроқни ташкил этадиган ташкилотлар) енгил автомобиль ҳайдовчиларига Меҳнатга ҳақ тўлаш ягона тариф сеткасининг 1-3 разрядлари бўйича (577 минг 172 сўмдан 638 минг 194 сўмгача), автобус ҳайдовчиларига 2-7 разрядлар бўйича (607 минг 581 сўмдан 868 минг 495 сўмгача), юк автомобиллари ҳайдовчиларига 1-8 разрядлар бўйича (577 минг 172 сўмдан 940 минг 667 сўмгача) ҳақ тўланади.

Қуйидагилар учун устамалар ва қўшимча ҳақлар белгиланади:

-тунги вақтда, дам олиш ва байрам кунлари ишлаганлик, шунингдек хизмат вақтидан ташқари ишлаганлик учун;

-малака даражаси учун иккинчи даражали ҳайдовчиларга;

-халқаро юк ташувларини амалга оширганлиги;

-Президент Администрацияси транспорт қисми ҳамда Ҳукумат аппарати балансида бўлган енгил автомобиллар ҳайдовчиларига алоҳида меҳнат шароитлари учун;

-бир йўла бир неча касбда ишлаганлиги, хизмат кўрсатиш зонаси кенгайганлиги ва бажариладиган ишлар ҳажми ошганлиги учун;

-агар иш сменаси ўртасидаги танаффус икки соатдан ортиқни ташкил этса, бўлинган иш сменасида ишлаганлиги учун;

-сафар хусусиятига эга меҳнат шароитларида ишлаганлиги учун.

Изоҳ билдириш