50829

Шавкат Мирзиёев ҳамдардлик билдирди

Ўзбекистон 29 январь 8:23 1 245
28 январт куни Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Бразилия Президенти Жаир Мессиас Болсонарога ҳамдардлик билдирди.

Ўзбекистон раҳбари Бразилия Президентига мамлакатнинг Брумадинью муниципалитетида тўғон ёрилиши оқибатида кўплаб инсонлар ҳалок бўлгани муносабати билан ҳамдардлик билдирди.

Маълумот учун, Брумадиньюда тўғон ёрилиши оқибатида 60 нафарга яқин киши қурбон бўлган. 300 нафардан ортиғи бедарак йўқолган ва 200 нафари қутқарилган.

Изоҳ билдириш