50821

Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармони

Долзарб янгилик | Ўзбекистон 28 январь 15:33 2 316
Нодир Отажонов Ўзбекистон Республикаси Президентининг маслаҳатчиси ўринбосари этиб тайинланди

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 28 январдаги фармонига мувофиқ, Нодир Собирович Отажонов Ўзбекистон Республикаси Президентининг иқтисодиёт соҳаларини ривожлантириш, инвестиция ва ташқи савдо сиёсатини амалга ошириш масалалари бўйича маслаҳатчиси ўринбосари лавозимига тайинланди.

Шу муносабат билан у Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари – Ташқи савдо фаолиятини, экспорт салоҳиятини, машинасозлик, автомобиль, электротехника, мудофаа, пахтани қайта ишлаш саноатини ва енгил саноатни ривожлантириш, маҳсулотларни стандартлаштириш масалалари комплексининг раҳбари лавозимидан озод этилди.

Изоҳ билдириш