50808

Расман. Элёр Ғаниев Бош вазир ўринбосари этиб тайинланди

Ўзбекистон 28 январь 14:58 611

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 28 январдаги фармонига мувофиқ, Элёр Мажидович Ғаниев Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг инвестициялар ва ташқи иқтисодий алоқалар масалалари бўйича ўринбосари лавозимига тасдиқланди. Бу ҳақда Президент матбуот хизмати хабар берди.

Шу муносабат билан Элёр Мажидович Ғаниев Ўзбекистон Республикаси Президентининг иқтисодиёт соҳаларини ривожлантириш, инвестиция ва ташқи савдо сиёсатини амалга ошириш масалалари бўйича маслаҳатчиси ўринбосари лавозимидан озод этилди.

Изоҳ билдириш