Марказий банк 29 январдан хорижий валюталарнинг ўзбек сўмига нисбатан янги қийматини белгилади.
Унга кўра, доллар курси ўтган ҳафтага нисбатан 6,76 сўмга қимматлаб, 1 АҚШ доллари қиймати 8384,94 сўмга етди.
Евро курси 50,44 сўмга ошди ва 9568,89 сўмни ташкил этди.
Бир Россия рубли эса 0,76 сўмга ошиб, 127,09 сўмни ташкил қилди.