50799

Жамшид Хўжаев ташқи савдо вазири лавозимидан озод этилди

Ўзбекистон 28 январь 14:45 485

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 28 январдаги фармонига мувофиқ, Жамшид Абдухакимович Ходжаев Ўзбекистон Республикаси қишлоқ хўжалиги вазири лавозимига тасдиқланди. Шу муносабат билан Ўзбекистон Республикаси ташқи савдо вазири лавозимидан озод этилди.  

Хўжаев бу лавозимга аввалги вазир Баҳодир Юсупов ўрнига тайинланган.

Аввал хабар берганимиздек, Хўжаевнинг ўрнига Ташқи савдо вазири этиб, «Ўзчармсаноат« уюшмаси раиси сифатида ишлаб келган Сардор Умурзоқов тайинланган.

Жамшид Хўжаев 1979 йилда таваллуд топган. 2000 йилда Тошкент давлат иқтисодиёт университетини тамомлаган.

Ўзбекистон Республикаси биринчи президенти ташаббуси билан иқтидорли талабалар учун ташкил этилган «Умид» жамғармаси стипендианти.

2003 йилда Буюк Британиядаги Бирмингем университети халқаро иқтисодий алоқалар ва давлат бошқаруви йўналиши магистранти. Ўз меҳнат фаолияти давомида Марказий банк, Миллий банк, Ҳисоб палатасида ишлаган.

2017 йил охирида ташқи савдо вазири этиб тайинланди.

 

Изоҳ билдириш