50791

Ҳукуматда ўзгаришлар: Уюшма раиси Сардор Ўктамович вазир этиб тайинланди

Ўзбекистон 28 январь 14:27 669

Ўзбекистон Республикаси президентининг 2018 йил 28 январдаги фармони билан «Ўзчармсаноат» уюшмаси раиси лавозимида фаолият юритган Умурзоқов Сардор Ўктамович Ўзбекистон Республикаси Инвестициялар ва ташқи савдо вазири этиб тайинланди.

Ўзбекистон Республикаси Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги Инвестициялар бўйича давлат қўмитаси ва Ташқи савдо вазирлигининг қўшилиши орқали ташкил этилди.

Эслатиб ўтамиз, Сардор Умурзоқов «Ўзчармсаноат» уюшмаси раислигига 2018 йил 30 майда тайинланганди.

Сардор Ўктамович Умурзоқов 1977 йилнинг 23 ноябрь кунитуғилган. Тошкент давлат иқтисодиёт университети (бакалавр) ва Рэдинг университетини (Буюк Британия, магистратура) тамомлаган.

2000-2003 йиллар давомида Ташқи иқтисодий фаолият Миллий банки тизимида турли лавозимларда фаолият кўрсатган. 2003 йилнинг ноябридан Европа тикланиш ва тараққиёт банкида ишлаган.

Изоҳ билдириш